08.05.2023 02:36
7855
Теглар
Бокс. Жалолов чоракфиналда, Дўсматовдан 2-ғалаба, Халоков ва Абдуллаевдан 5:0

Тошкентда бокс бўйича жаҳон чемпионатининг 7-кунги жанглари ўтказилди. Якшанба кунги баҳсларда мухлисларнинг асосий эътибори ўзбекистонлик Олимпиада чемпионлари иштирокидаги жангларга қаратилади.

Вакилларимиздан куннинг дастлабки жангида 57 кг вазн тоифасида Абдумалик Халоков австралиялик Чарли Сениорга қарши рингга кўтарилди. Баҳсда бухоролик боксчи яққол устунлик билан 1/8 финалга йўлланма олди.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

Иккинчи баҳсда 75 кг вазн тоифасида Аълохон Абдуллаев турнирдаги илк жангида хитойлик Менг Янг Жаога қарши рингга кўтарилиб, дастлабки ғалабасига эришди – 5:0.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

Учинчи жангда эса Рио-2016 олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов 51 килограм вазн тоифасида мусобақадаги 2-баҳсини марокашлик Саид Мортажига қарши ўтказиб, рақибига имконият қолдирмади – 5:0.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

Энг кўп томошабин йиғаётган куннинг вакилларимиз иштирокидаги 4-жангида энг оғирвазн тоифасида Баҳодир Жалолов океаниялик Теремоанага қарши рингга кўтарилди. Токио олимпиадаси ғолиби рақибини 2-раунддаёқ техник нокаутга учратиб, кетма-кет иккинчи ғалаба билан чоракфиналга йўлланма олди.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

ЖЧ-2023. Ўзбекистонлик боксчиларнинг 7 май кунги иштироки:

57 кг. Абдумалик Халоков - Чарли Сениор (Австралия) – 5:0 ғалаба.

75 кг. Аълохон Абдуллаев – Менг Янг Жао (Хитой) – 5:0 ғалаба.

51 кг. Ҳасанбой Дўсматов - Саид Мортажи (Марокаш) – 5:0 ғалаба.

+92 кг. Баҳодир Жалолов - Теремоана Теремоана (Австралия) – 2-раундда техник нокаут.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

8 май (душанба). Ўзбекистонлик боксчилар иштирокидаги жанглар анонси:

-54 кг: Ойбек Жўраев - Тамир Галанов (Сербия) (Б ринг, 14:55дан сўнг)

-92 кг: Лазизбек Мулложонов - Гиорги Тчигладзе (Грузия) (А ринг, 16:10дан сўнг)

-48 кг: Шодиёр Мелиқўзиев - Санжар Ташкенбай (Қозоғистон) (Б ринг, 18:10дан сўнг)

-60 кг: Мужибилло Турсунов - Муҳаммад Ҳамуд (Марокаш) (Б ринг, 19:10дан сўнг)

-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Сагиндик Тагамбай (Қозоғистон) (А ринг, 20:10дан сўнг).

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар