ФИФА президенти Жанни Инфантино бошлиқ делегация Ўзбекистонга ташрифи давомида ЎФА фахрийларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди.
Беллашув 4:4 ҳисоби билан якунланди. ФИФА жамоасидан Равильяно, Каржа (Марокаш миллий жамоаси собиқ футболчиси), Жоркаэфф (Франциялик жаҳон чемпиони) ва Вешкевич тўп киритишди. Мезбонлардан эса Равшан Эрматов дублга эришди, Зохиршоҳ Акрамхонов ва Камолиддин Мурзоев ҳам ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди.
Баҳснинг катта қисмида ФИФА жамоаси устунлик қилиб, Каржа ва Жоркаэффнинг фаол ҳаракатлари эвазига ҳатто 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Аммо ЎФА ва ПФЛ вакилларидан иборат жамоа Эрматовнинг саъй-ҳаракатлари билан мувозанатни тиклашга эришди.
Фахрийлар ўйинидан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин.
Аъзамжон Иззатиллаев