Суперлига 9-тури доирасида 6 май, шанба куни «Бунёдкор» стадионида Тошкентнинг икки жамоаси ўзаро тўқнаш келди.
Ўйинни ҳужумкор тарзда бошлаган Кападзе жамоаси учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ тезкор гол киртиб ҳисобни очди.
Ўйинга мослашиб олган мезбонлар иккинчи бўлимда устунликни ўз қўлига олди ва ҳужумлар сони кўпайди. Бу 71-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Жасур Ҳакимов ўртадаги мувозанатни тиклади – 1:1.
Голдан руҳланган Мурод Отажанов шогирдлари иккинчи бўлимда «Олимпик» дарвозасини иккинчи бор ишғол этишга ҳарчанд уринмасин, ўйинда кучлар тенг келди. Муроса кўчасини танлаган «Бунёдкор» 15 очко билан 4-ўринда қолди, «Олимпик» эса 11 очко билан 7-ўринга кўтарилди.
Бу ўйин ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг «Бунёдкор» стадионига беллашувни томоша қилиш учун ташриф буюргани билан ёдда қолди. Шунингдек, ЎФА президенти Абдусалом Азизов ва бошқа мутасаддилар ҳам ўйингоҳга келишди. Эътиборли жиҳати стадионга шу куни аввалги ўйинларга нисбатан кўпроқ томошабинлар ташриф буюриб трибуналарни «жонлаштиришди». Бу асосан ўйинга чақирилган талабалар эди.