Россия миллий жамоаси Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CAFA) томонидан илк марта ташкил этилаётган мусобақада қатнашмайди. Бу ҳақда Россия футбол иттифоқи бош котиби Максим Митрофанов маълум қилди.
«CAFA ташкил этаётган турнирдан бош тортдик. Кеча бу ҳақда уларга расмий хат йўлладик. Асосий сабаб – ўйинчиларга катта юкламалар бўлаётганидир», - дея Митрофановнинг сўзларини келтирган «Матч ТВ».
Маълумот учун, Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан миллий жамоалар иштирокида илк марта ўтказилаётган турнир ФИФА тақвими доирасидаги 9-21 июнь кунлари Тошкент ва Бишкекда ўтказилиш белгиланган. Унда ташкилотга аъзо Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Афғонистон ва Эрон иштирок этиши маълум қилинганди. Яна бир иштирокчи жамоа ОФК аъзоси бўлиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Украинадаги босқини сабабли мамлакат миллий жамоаси ФИФА ва УЕФА шафелигидаги турнирларда қатнашмаяпти.