18.04.2023 12:05
3333
«Насаф» сўнгги сонияларда ғалабани бой берди. «Бунёдкор»даги жанжалли тўқнашувдан фоторепортаж

Суперлига 6-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Насаф» Тошкентда «Бунёдкор» меҳмони бўлиб, 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди (1:1). Биринчи бўлим охирида Ғолиб Ғайбуллаев томонидан киритилган тўпга беллашув сўнгида Алексей Носко жавоб берди.

Беллашув қаршиликлар устунлигида ўтди ва Рўзиқул Бердиев жамоаси йирик ҳисобда ютиши ҳам мумкин эди. Аммо мавсумни ажойиб тарзда ўтказаётган дарвозабон Суҳроб Султонов бир неча бор мезбонлар жонига ора кирди. У бир қанча сейвлардан ташқари, Шерзод Насруллаевнинг пенальтидан берган зарбасини ҳам бартараф этди. 

Иккинчи бўлимда ҳаммаси «аждарлар» учун ижобий кетаётган вақтда жамоа сардори Умар Эшмуродов қизил карточка олди ва шундан сўнг устунлик «қалдирғочлар» томонига ўтди.

Беллашув якунига етгач икки жамоа футболчи ва мураббийлари ўртасида келишмовчиликлар юзага келди. Жанжаллар кийиниш хонасигача давом этди. Мезбонлар сардори Даврон Эргашев бош «қаҳрамон» бўлди. Айнан тожикистонлик ҳимоячининг меҳмон мухлисларга провокацияси зиддиятни кучайтириб юборди ва воқеага қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев ҳам аралашди.

Дурангдан сўнг «Бунёдкор» 14 очко билан 2-ўринда қолди, «Насаф» 11 очко билан 5-ўринга жойлашган.

Ҳасан Юсупов олган суратлар

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар