16.04.2023 15:14
4308
Иқболжон Холдоров профессионал боксдаги кетма-кет 5-ғалабасини қўлга киритди

Иқболжон Холдоров профессионал боксдаги 5-жангини 16 апрел куни Мексикада мезбон спортчи Элеазар Валенсуэла Каррильога қарши ўтказди. 

Проф боксда -64 кг вазн тоифасида мағлубият нималигини билмай келаётган андижонлик спортчи бу сафарги жангида ҳам рингда ишончли ҳаракат қилди. У 1- раунднинг ўзидаёқ рақибига кучли ва аниқ зарбалар йўллади, натижада рефери жангни тўхтади. 

Шу тариқа 26 ёшли боксчи муддатидан олдин жанг ғолиби деб топилди. Бу Холдоровнинг кетма-кет 5- ғалабаси бўлди. 

Валенсуэла эса фаолиятидаги 57-жангда 26-мағлубиятни қабул қилиб олди. Унинг ҳисобида 25 ғалаба ва 6 дуранг ҳам бор.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар