10.04.2023 14:19
2025
«Навбаҳор» Тошкентда яна ютқазди. ОКМК камбэк қилган ўйиндан фотогалерея

Ўзбекистон чемпионатининг 5-туридан ўрин олган марказий баҳсда ОКМК «Жар»да «Навбаҳор»ни қабул қилиб, иродали ғалабага эришди (2:1).

Биринчи бўлим нисбатан сокин ва тенг курашлар остида ўтди. Мезбонлардан Сиёвуш Ҳақназарий, меҳмонлардан Жамшид Болтабев хавфли вазиятлар яратишди. 

Иккинчи бўлимда эса Жамшид Искандаров пенальтидан ҳисобни очди, аммо олмалиқлар бунга тезда жавоб беришди ва бурчакдан оширилган тўп наманганликлар ҳимоячиси Шаҳбоз Жўрабековга тегиб, дарвозадан ўрин олди. Шундан сўнг Миржалол Қосимов амалга оширган ўзгариш самарасини берди ва майдонга тушганидан 10 дақиқа ўтиб испаниялик Рубен Санчес ғалаба голини урди.

Эътиборлиси, «Навбаҳор» мағлубиятга учраётганда ҳам устунлик ОКМК томонида бўлди ва шу куни расмий мезбонлар ўйин томонлама ҳам ғалабага муносиб эканликларини исботлашди. Бундан норози бўлган наманганлик мухлислар эса бош мураббий Самвел Бабаянга эътирозларини билдиришди.

Ғалабадан сўнг ОКМК 10 очко билан 3-ўринга чиқиб олди, мавсумдаги 2-мағлубиятини ҳам Тошкентда қабул қилиб олган (биринчиси — «Пахтакор»га 1:2) «Навбаҳор» 9 очко билан 5-поғонага тушиб кетди.

Беллашувдан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин. 


Аъзамжон Иззатиллаев

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар