Ҳиндистон пойтахти Нью-Дели шаҳрида аёллар бокси бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Навбаҳор Ҳамидова бронза медали билан тақдирланди.
-66 кг вазн тоифасида иштирок этган боксчи чоракфиналда Имане Ҳалифга имкониятни бой берганди. Аммо кейинчалик жазоирлик боксчи дисквалификация қилинди ва унинг ўрнига Ҳамидова яримфиналчи сифатида қайд этилди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Навбаҳорнинг рақибаси аёл эмас, эркак киши бўлиб чиқди, деган хабарлар тарқалганди. Бироқ кейинчалик Ҳалифда тестостерон кўпроқ аниқланганлиги сабабли дисквалификация қилингани маълум бўлди.
Маълумот учун, ўзбекистонлик боксчи қизлар кетма-кет иккинчи бор жаҳон биринчилигини медал билан якунлашди. Бундан аввал Туркияда ўтган ЖЧда улар 2та бронза медалига сазовор бўлишганди.