26.03.2023 13:03
5864
«ПСЖ» президенти: «АПЛнинг сўнгги ўриндаги клуби трансляциядан биздан икки баравар кўпроқ даромад олмоқда. Бошқа лигалар ҳам ривожланиши керак»

«ПСЖ» президенти Носир Ал-Хелайфи Париж клуби телетрансляциялар ҳуқуқини сотишдан АПЛнинг сўнгги ўриндаги клубидан ҳам ортда қолаётганини маълум қилди.

«АПЛнинг ТВ-трансляциялар ҳуқуқини сотиш бўйича ривожланишига қойил қолмай илож йўқ. АПЛ бу чемпионатга пул тиккан сармоядорларни қўллаб-қувватлайди, ўғринча трансляцияларга қарши кураш олиб боради ва трансляциялар ҳуқуқи сотувидан тушган маблағни тенг тақсимот қилади. 

Ўтган мавсум якунларига кўра, Премьер-лиганинг сўнгги ўриндаги жамоаси ҳам трансляция сотувидан «ПСЖ»дан кўра икки баравар кўпроқ пул ишлаб топган. Бошқа лигалар ҳам АПЛдек ривожланиши керак», - дейди Ал-Хелайфи Marca билан суҳбатда.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар