«Бавария» бош мураббийи Томас Тухель унинг янги клуби Премьер-лигада қатнашганда қандай мавқеда бўлиши ҳақида гапирди.
«Англия Премьер-лигаси – Европадаги энг юқори чақирув, алоҳида аҳамиятга бўлган турнир. Фикримча, «Бавария» ҳозирги таркиби билан АПЛда соврин учун курашган бўларди.
«Бавария» таркиби ҳақида сешанба кунидан ўйлай бошлаган бўлсам-да, унгача ҳам футбол томоша қилишни канда қилганим йўқ, жамоанинг ўйинларини доим кузатиб бораётган эдим. Таркиб ва ўйинчиларнинг имконияти ҳақида яхши биламан.
Англияда ҳам, Францияда ҳам Мюнхен клуби ҳақида барча ҳурмат билан гапиради. Бу жамоага қарши ўйнашни кўпчилик истамайди. Клуб мавқеи жуда баланд», - дейди «ПСЖ» ва «Челси»нинг собиқ бош мураббийи.
Маълумот учун, Тухель Нагельсманн ўрнига «Бавария» бош мураббийига айланиб, клуб билан 2025 йилга қадар шартнома имзолади.