Нагельсманн «Тоттенҳэм» билан музокарага очиқ. У АПЛда ишлашни хоҳламоқда
«Бавария»дан истеъфога чиқарилган Юлиан Нагельсманн Англия Премьер-лигасида иш бошлаши мумкин.
Sky Sports хабарига кўра, немис мураббийи «Тоттенҳэм»ни бошқаришга тайёр ва у музокаралар учун очиқлигини маълум қилган. 35 ёшли мураббий Мюнхен клубидаги фаолиятини якунлагач, узоқ вақт ишсиз қолмоқчи эмас. У ўзини АПЛда синаб кўришни истамоқда.
Қайд этилишича, «Тоттенҳэм» тез орада Антонио Контени истеъфога чиқариб, Нагельсманн билан музокарага киришади.
Эслатиб ўтамиз, Лондон клуби 2019 йил Маурисио Почеттино истеъфога чиқаргач ва Жозе Моуриньо билан хайрлашгач, Нагельманн номзодини кўриб чиққан эди.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар