25.03.2023 14:00
4224
Куман: «Фақат ёшларни айбламайман, тажрибали ўйинчилардан ҳам кўпроқ нарса кутгандим»

Нидерландия миллий жамоаси бош мураббийи Роналд Куман Евро-2024 саралашида Франциядан учралган мағлубият (0:4) ҳақида гапирди.

«Тўпни дарвозадан 20 метр узоқликда йўқотдик ва кучли рақиб томонидан жазоландик. Жуда содда ўйнадик.

Афсуски, кўплаб ўйинчилар вирус туфайли сафдан чиқишди, аммо биз ҳозир бу ҳақда гапирмаяпмиз. Албатта, яхши ўйнамадик.

Мен нафақат ёшларни айблайман, балки тажрибали футболчилардан ҳам кўпроқ нарса кутгандим», — дея Куманнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар