«Бавария» бош директори Оливер Кан Юлиан Нагельсманнинг истеъфосини изоҳлади.
«Юлиан Нагельсманн 2021 йилнинг ёзида «Бавария»га келганида, биз у билан узоқ муддатли ҳамкорлик қилишимизга ишончимиз комил эди. Бу бизнинг мақсадимиз эди.
Юлиан муваффақиятли ва жозибали футбол ўйнаш истаги билан ўртоқлашганди. Аммо ҳозир шуни англаб етдикки, ўтган мавсумда чемпионликни қўлга киритган бўлсак-да, жамоанинг даражаси камдан-кам намоён бўлди.
2022 йилги жаҳон чемпионатидан кейин биз ёрқин ўйнамадик.
Ўйинимиздаги тебранишлар нафақат ушбу мавсум, балки келажакдаги мақсадларимизни ҳам шубҳа остига қўйди. Шу сабабли ҳозир муносабат билдиряпмиз.
Ўз номимдан ва «Бавария» номидан Юлиан ва унинг мураббийлар штабига миннатдорчилик билдираман ҳамда келажакда омад тилайман», — дея Каннинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, Мюнхен клуби Томас Тухелни бош мураббий этиб тайинлади.