24.03.2023 20:38
5947
Теглар
Диёра Келдиёрова Тбилисида «катта дубулға» турнири ғолиби бўлди. У олимпиада чемпионини 40 сонияда мағлуб этди

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида ўтаётган дзюдо бўйича «катта дубулға» туркумидаги турнирнинг илк куни Ўзбекистон миллий жамоаси учун муваффақиятли ўтди.

-52 кг вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова мусобақа ғолибига айланди. Барча беллашувларни муддатидан аввал якунлаб келаётган самарқандлик дзюдочи финалда ҳам чемпионлик учун кўп вақт сарфламади. У Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони косоволик Дистрия Красничини атиги 40 сония ичида таслим этди.

Қайд этиш жоиз, бу Келдиёрова учун «катта дубулға» турнирларидаги тўртинчи олтин медаль ҳисобланади. Ушбу ғалаба орқали у жаҳон рейтинги учун 1000, Париж-2024 йўлида 500 очкони ўз ҳисобига қўшиб қўйди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар