Томиясу мавсум охиригача сафдан чиқди
«Арсенал» ҳимоячиси Такеҳиро Томиясу тиззасидан жароҳат олди.
16 март куни Европа Лигаси 1/8 финали доирасида «Спортинг»га (1:1, пен — 4:5) қарши ўйин бошида япониялик футболчининг ўнг оёғида муаммо юзага келган ва у 9-дақиқада алмаштирилганди.
24 ёшли футболчи аллақачон операция қилинди ва бу мавсумда майдонга қайтмайди.
Томиясу бу мавсумда АПЛда 21 ўйин ўтказиб, 1та голга ассистентлик қилди.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар