22.03.2023 15:00
3026
Теглар
«Севилья» дарвозабонига ҳужум қилган ПСВ мухлисига стадионга 40 йил кириш тақиқланди

ПСВ Марко Дмитровичга ҳужум қилган мухлисга 40 йил стадионга киришни тақиқлади.

Европа Лигаси плей-офф босқичида ПСВ ва «Севилья» ўртасидаги жавоб баҳси (2:0, биринчи ўйин — 0:3) якунида Нидерландия жамоаси мухлиси майдонга югуриб чиқиб, меҳмонлар посбонининг юзига зарба берганди. 

Ўйинлар вақтидаги қоидабузарлик учун бунгача икки марта судланган 20 ёшли мухлис 3 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бундан ташқари, суд уни икки йилга ПСВнинг уй стадиони ҳудудига боришдан четлатди.

ПСВ, шунингдек, қоидабузардан клубнинг воқеа натижасида кўрган барча молиявий зарарларини ундирмоқчи.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар