22.03.2023 12:47
4224
Себальос ва Гави Испания миллий жамоасида ярашиб олишди

Дани Себальос Испания миллий жамоасида Гави билан ярашиб олди. 

«Реал» ва «Барселона» яримҳимоячилари жамоалар ўртасидаги сўнгги ўйинларда бир неча бор келишмовчиликка боришди. Январ ойидаги Испания Суперкубогида Себальос Гавининг сочидан тортган, каталониялик ёш ҳавбек эса уни туртиб юборганди. 19 март кунги Ла Лига баҳсида Гави Себалоснинг орқасидан келиб, уни атайлаб йиқитди. 

«Бош мураббий Луис де ла Фуэнте нималар бўлганини билади. У биз билан бу ҳақда гаплашди ва биз борини айтдик. 

Гави билан бир-биримиздан атиги 10 км узоқликда жойлашган шаҳарларда туғилганмиз, аммо бошқа клублардамиз. Жанубликмиз, тез қизишиб кетамиз. Ҳозир ҳаммаси жойида. Ҳамма нарсани муҳокама қилдик. Майдонда содир бўлаётганлари ўша ерда қолади. 

Бир мақсад йўлида ҳаракат қилишимиз керак. Агар яхши муҳит бўлмаса, мен унинг учун ўйнамайман, у ҳам шундай. Буни четга суриб қўйиш керак. Энди биз шерикмиз», — дея Себальоснинг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар