22.03.2023 11:08
6643
Теглар
Гавида «Барса»ни ёзда текинга тарк этиш ҳуқуқи бор. Клуб уни асосий жамоа учун рўйхатдан ўтказа олмаяпти

18 ёшли Гави ёзда «Барселона»ни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.

The Athletic хабарига кўра, 2022 йилнинг сентябрида имзоланган шартномада испаниялик футболчи 2023 йилнинг 30 июнига қадар асосий жамоа ўйинчиси сифатида рўйхатдан ўтмаса, жамоани товон пулисиз тарк этиши мумкинлиги борасида банд бор.

Аввалроқ прокуратура шартномани рўйхатдан ўтказмаган ва Гави таркибда ҳамон ёшлар жамоаси футболчиси сифатида қолаётгани хабар берилганди.

Каталония клуби вакиллари апелляция бериш ниятида, чунки улар барча зарур ҳуқуқий тартиб-қоидаларни ўз вақтида бажаришганига ишончлари комил.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар