«Севилья»га янги мураббий тайинланди
Хосе Луис Мендилибар «Севилья» бош мураббийи этиб тайинланди.
62 ёшли мутахассис андалусияликлар билан мавсум охиригача шартнома имзолади ва бугундан ўз вазифасини бошлади.
Баскониялик мураббий «Эйбар»даги фаолияти билан танилган, у «Алавес», «Леванте» ва бошқа испан клубларини ҳам бошқарган.
«Севилья» Ла Лигада 14-ўринда бормоқда. Мендилибар Лопетеги ва Сампаолидан сўнг жамоанинг мавсумдаги учинчи мураббийига айланди.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар