21.03.2023 16:52
4152
«Севилья» Сампаолини истеъфога чиқарди

Хорхе Сампаоли «Севилья»ни тарк этди.

Испания клуби 63 ёшли аргентиналик мутахассис бош мураббийликдан бўшатилганини маълум қилди.

Сампаоли «Севилья»ни 2022 йилнинг октябрида Хулен Лопетеги истеъфога чиқарилгач, қабул қилиб олганди. Ўшандан бери жамоа унинг қўл остида 31 ўйин ўтказиб, 13 ғалаба, 6 дуранг ва 12 мағлубият қайд этди.

Маълум бўлишича, андалусияликлар «Алавес» ва «Эйбар»нинг собиқ устози Хосе Луис Мендилибар билан музокаралар олиб боришмоқда.

Ла Лиганинг 26-туридан сўнг «Севилья» 28 очко билан турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Европа Лигасида эса 1/4 финалда «МЮ» билан тўқнаш келади.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар