21.03.2023 09:19
17347
Теглар
«Реал» Бенземанинг класикодаги омадсиз ўйинлари сабаб ёзда ҳужумчи сотиб олиши мумкин. Номзодлар маълум

«Реал» Карим Бенземанинг ёмон мавсуми туфайли ёзда ҳужумчи сотиб олиши мумкин. 

Мадрид клуби Ла Лиганинг 26-турида «Барселона»га имкониятни бой берди (1:2). Бу баҳсда франциялик форвард 2та зарба берди, 36та узатмадан 29таси (83%) аниқ бўлди ва бир марта рақибни муваффақиятли алдаб ўтди. 

АS нашри хабарига кўра, «Реал» 35 ёшли футболчининг ушбу мавсумдаги формасидан хавотирда. 2022/23 йилги мавсумда Карим клубда 43та ўйиндан сўнг 34та гол урган ва 13та голли узатмани амалга оширганди. Бу мавсумда эса худди шунча ўйиндан кейин унинг ҳисобида 19та гол ва 5та ассист бор. Бундан ташқари, ҳужумчи бу мавсумда 8 хил жароҳат туфайли 13та ўйинни ўтказиб юборди. 

Шу фонда Мадрид клуби келаси мавсум учун ҳужумчи сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Номзодлардан бири — «Ювентус»дан Душан Влаҳович. 

2024 йилда эса «қаймоқранглилар» Килиан Мбаппе ёки Эрлинг Ҳоландни сотиб олмоқчи. АS хабарига кўра, «Манчестер Сити» форвардининг товон пули 2024 йил ёзидан бошлаб 180 млн еврога тушади. 

Мбаппенинг «ПСЖ» билан шартномаси эса 2025 йилгача мўлжалланган, аммо сўнгги йилда Килиан хоҳласа кетиши мумкин.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар