21.03.2023 17:12
14107
«ПСЖ»нинг ёздаги асосий мақсади маълум

Жозе Моуриньо «ПСЖ»ни бошқариши мумкин.

Инсайдер Педру Алмейданинг фикрича, португалиялик мутахассисни бош мураббийликка тайинлаш Париж клубининг келаси мавсумдаги асосий мақсади ҳисобланади. Бунга клуб футбол маслаҳатчиси Луиш Кампуш жиддий эътибор қаратган.

«ПСЖ» Моуриньо жамоани ЕЧЛда ғалабага олиб келишга қодир деб ҳисобламоқда.

60 ёшли мутахассис ҳозир «Рома»да ишлайди. Унинг шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.

Маълумот ўрнида, «ПСЖ»ни ушбу мавсумда Кристоф Галтье бошқармоқда. Унинг қўл остида жамоа Чемпионлар Лигасини 1/8 финалда тарк этди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар