21.03.2023 16:20
3165
Ҳоланд жароҳат сабаб Норвегиянинг Испания ва Грузияга қарши ўйинларини ўтказиб юборади

Эрлинг Ҳоланд жароҳати сабаб Норвегия миллий жамоасини тарк этди.

Англия Кубоги 1/4 финали доирасидаги «Бёрнли»га қарши ўйиндан сўнг (6:0) «Манчестер Сити» ҳужумчиси сон қисмида оғриқ сезганди. 

Миллий жамоа тиббий ходимлари керакли текширувлардан сўнг футболчини клубга қўйиб юборишга қарор қилишди.

Ҳоланд Норвегиянинг Евро-2024 саралаши доирасидаги Испания ва Грузияга қарши ўйинларини ўтказиб юборади.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар