L'Equipe: Мбаппе — Франция миллий жамоасининг янги сардори
Килиан Мбаппе Франция миллий жамоасининг янги сардорига айланади.
«Учранглилар» бош мураббийи Дидье Дешам «ПСЖ»нинг 24 ёшли ҳужумчисини танлади, деб хабар беради L'Equipe.
Бунгача сардор бўлган дарвозабон Уго Льорис Қатарда ўтган ЖЧ-2022дан сўнг миллий жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилганди.
Мбаппе Франция сафида 66та ўйинда майдонга тушиб, 36та гол урган. Жамоа таркибида у 2018 йили Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.
Жума куни Франция Евро-2024 саралаши доирасида ўз уйида Нидерландияга қарши баҳс олиб боради.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар