Гризманн Франция миллий жамоасидаги фаолиятини якунлаши мумкин
Антуан Гризманн Франция миллий жамоасидаги фаолиятини якунлаши мумкин.
32 ёшли ҳужумчи бу борада ўйламоқда, деб хабар беради Le Figaro. Антуан бош мураббий Дидье Дешамнинг кам тажрибали Килиан Мбаппени жамоа сардори этиб тайинлаганидан норози бўлди.
L'Equipe нашрининг қўшимча қилишича, Гризманнинг қарорига миллий жамоадан Уго Льорис ва Рафаэль Вараннинг кетиши, шунингдек, Поль Погбанинг қайтиши билан боғлиқ қийинчиликлар ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Бу омиллар «Атлетико» футболчисининг кайфиятига салбий таъсир кўрсатди.
Март ойидаги йиғин Гризманн учун Франция сафидаги охиргиси бўлиши мумкин.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар