21.03.2023 23:30
4468
«Арсенал» АҚШда Руни бошқарувидаги МЛС юлдузларига қарши ўйнайди

«Арсенал» АҚШда МЛС юлдузларига қарши майдонга тушади.

19 июл куни Вашингтонда «ДC Юнайтед» бош мураббийи Уэйн Руни бошқарувидаги Шимолий Америка лигаси юлдузлари ва «тўпчилар» ўртасидаги ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади.

«Ўтган йилги АҚШ гастролимиз мавсумга яхши тайёргарлик бўлди ва биз америкалик ажойиб мухлисларимиз билан учрашишни интиқлик билан кутяпмиз.

МЛС юлдузларига қарши баҳс 2023/24 йилги мавсум олдидан яхши синов бўлади», — деди «Арсенал» бош мураббийи Микель Артета.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар