Аббос Файзуллаевнинг ота-онасига «Умра»га йўлланма совға қилинди
Ўзбекистон ёшлар жамоаси аъзоси Аббос Файзуллаевнинг ота-онаси — Саиджон Қодиров ва Гулчеҳра Қодировага Сирдарё вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмал Маҳмудалиев вилоят аҳли номидан «Умра» сафарига йўлланма совға қилди.
19 ёшли яримҳимоячи Осиё Кубоги U-20да Ўзбекистоннинг чемпион бўлишига катта ҳисса қўшди. У турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Маълумот учун, сирдарёлик футболчи «Пахтакор» клубида ўйнайди.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар