Рэшфорд жароҳат сабабли Англиянинг Италия ва Украинага қарши ўйинини ўтказиб юборади
Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Европа чемпионати саралаш ўйинларини ўтказиб юборадиган бўлди.
«МЮ» матбуот хизмати хабарига кўра, ҳужумчи Англия кубоги чоракфинали доирасидаги «Фулҳэм»га қарши баҳсда (3:1) жароҳат олган. Шу сабабли у Англия миллий жамоасининг бу сафарги йиғинида қатнаша олмайди. Маркуснинг жароҳати жиддий эмас, у ФИФА кунлари давомида тикланишга улгуради.
Маълумот учун, Англия 23 март куни Евро-2024 саралаш ўйини доирасида Италияга қарши, 26 мартда эса Украина билан ўйнайди.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар