20.03.2023 03:05
8854
Теглар
Ла Лига. «Барса» «Эль Класико»да иродали ғалабага эришиб, «Реал» билан фарқни 12 очкога етказди

Испания чемпионати 26-турида пешқадам «Барселона» ўз майдонида амалдаги чемпион «Реал»ни қабул қилиб, иродали ғалабани қўлга киритди.

Араухонинг автоголидан сўнг ҳисоб очилган бўлса, биринчи бўлим охирида Роберто мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса захирадан майдонга тушган Кессиэ ғалаба тўпини киритди.

Хави жамоаси очколарини 68тага етказиб, «Реал» (56) билан фарқни 12 очкога етказди ва чемпионлик учун катта қадам ташлади.

Ла Лига. 26-тур

Барселона — Реал 2:1
19 март, «Камп Ноу»
Голлар: Роберто (45), Кессиэ (90+2) — Араухо (9, автогол).
Барселона – тер Стеген, Араухо, Кристенсен, Кунде, Бальде, Роберто (Кессиэ, 77), Бускетс, де Йонг, Гави (Фати, 90+1), Рафинья (Ферран Торрес, 83), Левандовски.
Реал – Куртуа, Карвахаль, Рюдигер, Милитао, Начо (Менди, 62), Модрич (Себальос, 76), Кроос (Родриго, 62), Вальверде (Асенсио, 76), Камавинга (Тчуамени, 76), Винисиус, Бензема.
Огоҳлантиришлар: Начо (18), Рафинья (33), Роберто (65), Модрич (69), Бальде (90), Себальос (90+7), Фати (90+7).

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар