20.03.2023 15:16
5953
Энг кўп Бухорода, энг кам яна Тошкентда. Суперлига 3-тур томошабинлар ташрифи ҳақида

Суперлига 3-тур якунларига кўра, турнинг энг кўп томошабин тўплаган ўйини Бухорода кузатилди.

Жумладан, «Бухоро» ва «Насаф» ўртасидаги учрашувда «Бухоро» спорт мажмуида 8 мингдан кўпроқ томошабин ташриф буюрган. Ўйинда Рўзиқул Бердиев шогирдлари Ҳаким Фузайлов жамоаси устидан минимал ҳисобда устун келди. Шу куни ўйингоҳнинг ярми тўлмаган бўлса-да, бу энг юқори кўрсаткич бўлди.

Тошкентда ўтган «Пахтакор» ва «Навбаҳор» ўртасидаги турнинг марказий ўйинида эса 7 мингдан ортиқ томошабин ташрифи кузатилиб, учрашув мухлислар ташрифи борасида бу турда 2-кўрсаткични қайд этди.

Энг кам томошабин эса Тошкентдаги «Жар» ўйингоҳида ўтган «Олимпик» ва ОКМК ўйинида қайд этилди – 212 томошабин. Шунингдек, Зоминдаги «Сўғдиёна» - «Нефтчи» учрашувида ҳам минг нафардан кўпроқ мухлис тўпланди.

Cуперлига 3-тур. Томошабинлар ташрифи:

БУХОРО – НАСАФ – 0:1
Бухоро. «Бухоро» спорт мажмуаси. 8123 томошабин

ПАХТАКОР – НАВБАҲОР – 2:1
Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 7748 томошабин

МEТАЛЛУРГ — ҚИЗИЛҚУМ – 1:0
Бекобод. «Металлург» марказий стадиони. 2803 томошабин

АНДИЖОН — БУНЁДКОР – 0:3
Фарғона. «Истиқлол» стадиони. 2135 томошабин

ТУРОН — СУРХОН – 1:1
Яйпан. «Ўзбекистон» стадиони. 2002 томошабин

СЎҒДИЁНА — НЕФТЧИ – 0:2
Зомин. «Зомин марказий» ўйингоҳи. 1015 томошабин

ОЛИМПИК – ОКМК – 0:1
Тошкент. «Жар» стадиони. 212 томошабин. 

Маълумот учун, 1-турда энг кўп томошабин Наманганда («Навбаҳор» - «Қизилқум» 3:0, 11 707), 2-турда Фарғонада («Нефтчи» - «Пахтакор» 2:1, 17 103 томошабин) кузатилган эди. 

Эътиборли жиҳати, кетма-кет 3 турда ҳам энг кам томошабин ОКМК иштирокида Тошкентдаги ўйинда кузатилди. Бунгача 1-тур пойтахтда ўтган «Сурхон» - ОКМК (1:3) ўйинида 373 нафар, ОКМК - «Бунёдкор» (2:3) баҳсида эса 279 томошабин қайд этилганди. Қайд этиш жоиз, Миржалол Қосимов жамоаси ўз уйи Олмалиқда эмас, Тошкентда тўп сурмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар