20.03.2023 19:50
3993
Араухо «Реал» билан ўйинда жароҳат олиб 2-3 ҳафтага сафдан чиқди 

Рональд Араухо «Барселона»нинг «Реал»га қарши ўйинида (2:1) жароҳат олди.

«Эль-Класико»да тўлиқ ўйин ўтказган уругвайлик ҳимоячи бугун, 20 март куни эрталаб тиббий текширувдан ўтгач, чап оёқ сон мушакларидан жароҳат олгани маълум бўлган.

As хабарига кўра, Араухо 2-3 ҳафта давомида майдонга туша олмайди. У мадридликларга қарши баҳсда ҳам оғриқ билан тўп сурган.

Футболчи Уругвай миллий жамоасининг ФИФА кунлари доирасидаги Япония ва Жанубий Кореяга қарши учрашувини ўтказиб юборади. Рональд Токио ва Сеулдаги ўйинларга бормайди.

Маълум қилинишича, Араухо Испания кубоги яримфинал жавоб ўйини доирасидаги «Реал»га қарши баҳсгача тикланишга улгуради. 

Маълумот учун, 24 ёшли ҳимоячи жорий мавсум клуби сафида жами 22 ўйинда майдонга тушган.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар