Анчелотти: «Ғалабага ҳақли эдик. Ҳисобланмаган гол борасида Мадридга шубҳа билан қайтяпмиз»
«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 26-туридан ўрин олган «Барселона» (1:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Яхши ўйин ўтказдик ва ғалаба қозонишга ҳақли эдик. Ҳисобланмаган гол борасида савол бор. Мадридга шубҳа билан қайтяпмиз.
Беллашув охирида ҳамма нарсани синаб кўрдик, аммо концентрацияни йўқотдик ва тўп ўтказиб юбордик. Жуда яхши ўйин.
Ўйин охиригача тенг курашлар остида кечди. Ҳаммасини деталлар қилди ва ўйин бизда қолишига ишонгандик.
Ўтказиб юборилган гол? Бу вазиятни қабул қилишимиз керак. Ла Лигада ғалаба қозониш учун охиригача курашамиз.
Мағлубиятдан хафамиз, аммо жамоа учала турнирда ҳам охиригача курашади. Агар бугунгидек ўйнасак, ғалаба қозона оламиз», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради AS.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар