19.03.2023 15:04
2877
Теглар
Ройс «Боруссия Д» тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди

Марко Ройс «Боруссия Д» тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.

33 ёшли футболчи Бундеслиганинг 25-туридан ўрин олган «Кёльн» билан ўйинда (6:1) дубль қайд этди.

Бу голларнинг биринчиси яримҳимоячининг «Боруссия»даги 160-тўпидир. Натижада Ройс Микаэл Цоркнинг (159) рекордини янгилади. 

Таъкидлаш керакки, бу — профессионал даражадаги рекорд. Ҳужумчи Альфред Прейслер дортмундликлар сафида ҳаваскорлар даражасида 177та гол урган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар