19.03.2023 12:04
5384
Президентдан ва яқинлардан табриклар. Осиё Кубоги ғолибларини тақдирлаш маросимидан фотогалерея

Ўзбекистон ёшлар жамоаси ўз майдонида ўтган Осиё Кубоги U-20 турнирида ғолиб бўлди ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. 

Финалда мезбонлар Ироқ устидан минимал ҳисобда устун келишди. 

Чемпионлар медаллар ва кубокни шахсан президент Шавкат Мирзиёевдан қабул қилиб олишди. 

Эътиборлиси, Ўзбекистон ёшлар жамоаси сардори Умарали Раҳмоналиев финалнинг, қанот яримҳимоячиси Аббос Файзуллаев турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Отабек Боймуродов эса энг яхши дарвозабонга айланди.

Тақдирлаш маросими ва ундан кейинги ҳиссиётли лаҳзалар Tribuna.uz фотомухбири обьективкасига муҳрланди.

Суратлар муаллифи — Аъзамжон Иззатиллаев

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар