Ҳоланд Роналдунинг Англиядаги энг яхши натижасини такрорлади
Эрлинг Ҳоланд клуб сафида бир мавсумда барча мусобақаларда 40+ гол урган АПЛ тарихидаги 6-футболчига айланди.
«Манчестер Сити» форварди Англия Кубоги 1/4 финали доирасида «Бёрнли»га (6:0) қарши ўйинда ҳет-трик қайд этди. Натижада унинг клублар миқёсида 2022/23 йилги мавсумдаги голлари 42тага етди.
Премьер-лига тарихида бир мавсумда барча мусобақаларда 40тадан ортиқ гол уришни фақат Ҳарри Кейн (41, 2017/18), Энди Коул (41, 1993/94), Криштиану Роналду (42, 2007/08), Муҳаммад Салоҳ (44, 2017/18) ва Руд ван Нистелрой (44, 2002/03) уддалаган.
Норвегиялик ҳужумчи бу борада олтинчи бўлди ва у мавсум якунигача Салоҳ ҳамда Нистелройнинг натижасини ҳам яхшилаши мумкин.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар