«Винисиус ва мени кўп дуэллар кутмоқда» — Араухо «Реал» билан ўйинда яна қанотда ўйнашга тайёр
Рональд Араухо класикода яна қанот ҳимоясида ўйнашини кутмоқда.
«Барселона» марказий ҳимоячиси «Реал»га қарши олдинги ўйинларда рақиб вингери Винисиус Жуниорга қарши ўнг қанотда ҳаракат қилганди.
«Ўйлашимча, яна қанотда ўйнайман, аммо мураббий нима қарор қилишини ҳозирча билмайман.
Ҳар бир ўйин — алоҳида тарих. Ҳозирча ҳаммаси яхши бўлмоқда, лекин Винисиус ва мени ҳали кўп дуэллар кутиб турибди», — деди уругвайлик футболчи Movistar+ билан интервьюда.
«Барса» Ла Лиганинг 26-турида «Реал»ни қабул қилади. Беллашув 19 март куни бўлиб ўтади.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар