«Реал» директори Эмилио Бутрагеньо Чемпионлар Лигаси 1/4 финали қуръаси ҳақида гапирди.
Мадрид клуби яримфинал йўлланмаси учун «Челси» билан ўйнайдиган бўлди.
«Бу — кучли рақиб. Бизни иккита қизиқарли ўйин кутмоқда. Ва биз улар қанчалик қийин бўлишини тушунамиз. «Ливерпул»ни мағлуб этиб, чоракфиналга чиқиш ҳам қониқиш учун сабабдир. Имкон қадар яхши тайёргарлик кўрмоқчимиз.
Кўрамиз, яримфиналга чиқа оламизми? «Челси»да маҳорат бор. Ўтган мавсумда ақл бовар қилмайдиган даражада қийин ўйинлар бўлди. Улар бир мавсум аввал бизни мағлуб этишган. Иккита тенг ўйин бўлишини тушунамиз. Улар ўз ишини қилишади, биз ҳам шунга интиламиз. Умид қиламанки, бўлажак ўйинларда омадимиз келади ва барча футболчилар яхши формада келади.
Агар яхши ҳаракат қилсак, ҳамма билан рақобатлаша олишимизни биламиз. «Челси«нинг имкониятларидан хабардормиз. Улар ўйиннинг кўп жабҳаларида жуда кучли ва барча позицияларда юқори даражадаги ўйинчиларга эга. Бор эътиборни ушбу икки ўйинга қаратишимиз керак, чунки улар ниҳоятда қийин бўлади», — дея Бутрагеньонинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.
Жамоалар турнир плей-оффида кетма-кет учинчи йил тўқнаш келмоқда. Ўтган мавсум «Реал» (3:1, 2:3), аввалгисида «Челси» (1:1, 2:0) устун келган.