18.03.2023 13:39
2699
Поттер: «ЕЧЛда ғолиб чиқмоқчимиз, қолган 7 жамоа ҳам шуни мақсад қилган»

«Челси» бош мураббийи Грэм Поттер ЕЧЛ 1/4 финали қуръаси ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Лондон клуби яримфинал йўлланмаси учун турнирнинг амалдаги чемпиони «Челси» билан ўйнайдиган бўлди.

«Мотивацияга тўламан. Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишга ҳаракат қилишимизни айтдим ва ишонаманки, қолган 7 жамоа ҳам шундай режалар тузишган. Вақти келганда бор эътиборимизни «Реал»га қаратамиз, аммо ҳозир диққатимиз «Эвертон»га қаратилган.

Анчелоттини шахсан танимайман, лекин у «Эвертон» бош мураббийи бўлганида унга қарши ўйнаганман. У жентльмен. Уни ва карьерасини жуда ҳурмат қиламан. ЕЧЛда ғалаба қозониш, узоқ умр кўриш... Булар — ажойиб, ақл бовар қилмайдиган ҳолатлар», — деди Челси бош мураббийи.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар