18.03.2023 08:33
3452
Теглар
АПЛ. Исакнинг дубли «Ньюкасл»га иродали ғалаба келтирди

Англия чемпионатининг 28-туридан ўрин олган дастлабки баҳсда «Ньюкасл» сафарда «Ноттингем Форест» устидан иродали ғалабага эришди. 

Денниснинг голига Исак дубли билан жавоб берди. Ғалаба тўпи 90+3-дақиқада киритилди. 

Эдди Ҳау жамоаси очколарини 47тага етказиб, 5-ўринда бормоқда ва 4-поғонадаги «Тоттенҳэм»дан 1 очкога ортда. «Ноттингем» 26 очко билан 14-ўринни эгаллаб турибди. 

АПЛ. 28-тур
Ноттингем Форест — Ньюкасл 1:2
17 март, «Сити Граунд»

Голлар: Деннис (26) — Исак (45+2, 90+3 пенальти).
Ноттингем Форест – Навас, Орье, Фелипе, Ниакате, Лоди, Шелви (Скарпа, 90+4), Йейтс (Фройлер, 58), Гиббс-Уайт, Айю (Серриж, 79), Жонсон, Деннис (Уильямс, 79).
Ньюкасл – Поуп, Триппьер, Шер, Ботман, Берн, Бруно Гимараэс, Лонгстафф, Уиллок, Мерфи (Ритчи, 84), Сен-Максимен (Андерсон, 46), Исак.
Огоҳлантиришлар: Деннис (22), Берн (33), Гиббс-Уайт (59), Шелви (90+2), Навас (90+3), Лоди (90+6).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар