17.03.2023 21:43
3829
Суперлига. «Пахтакор» «Навбаҳор»ни мағлуб этиб, мавсумдаги дастлабки ғалабани қўлга киритди

Суперлига 3-тури доирасидаги марказий учрашув Тошкентда ўтказилди.

Мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Пахтакор» ва турнир жадвали пешқадами «Навбаҳор» ўртасидаги баҳснинг 2-дақиқасида Фаррух Сайфиев ҳисобни очган бўлса, кўп ўтмай Темурхўжа Абдухолиқов пенальтидан фарқни йўққа чиқарди – 1:1.

68-дақиқада Фаррух Сайфиевнинг узатмасидан кейин Драган Черан мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 2:1.

Ўйиннинг 90+4-дақиқасида бош ҳакам «Пахтакор» дарвозаси томон навбатдаги пенальтини белгилади. Бу сафар Йован Жокич жамоасини мағлубиятдан қутқариб қололмади – унинг зарбасини Қувватов қайтариб қолди.

Шу тариқа, «Пахтакор» мавсумдаги дастлабки ғалабасини қўлга киритган бўлса, «Навбаҳор» 6 очко билан пешқадамлар сафида бормоқда.

Суперлига. 3-тур
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 2:1

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Ришат Ниғмонов, Тимур Гайнуллин, Шуҳрат Ражабов
VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров
АVAR: Бахтиёрхўжа Шавкатов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Бекзод Арипов
Фойдаланилмаган пенальти: Йован Жокич 90+4 пенальтидан.
Голлар: Фаррух Сайфиев 2, Драган Черан 68 – Темурхўжа Абдухолиқов 23 пенальти.
«Пахтакор»: 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Достон Турсунов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Азизбек Турғунбоев, 10.Драган Черан, 27.Сардор Собирхўжаев, 28.Диёр Холматов (19.Пшемислав Банашак, 63), 34.Фаррух Сайфиев, 88.Шаҳзод Азмиддинов.
«Навбаҳор»: 1.Ўткир Юсупов, 5.Милош Милович, 7.Остон Ўрунов (77.Асадбек Собиржонов, 73), 8.Жасур Яхшибоев (17.Аброр Исмоилов, 75), 10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев, 21.Темурхўжа Абдухолиқов (11.Шоҳруз Норхонов, 73), 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 24.Давронбек Ҳошимов, 31.Лука Чермель.
Четлатиш: Даврон Ҳошимов, 80.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар