17.03.2023 20:34
2545
Суперлига. Алиқуловнинг голи Бухорода «Насаф»га ғалаба келтирди

Суперлига 3-тури доирасида «Бухоро» ўз стадионидаги мавсумнинг очилиш ўйинида «Насаф» клубини қабул қилди.

Қизиқарли кечган баҳснинг 53-дақиқасида қаршиликлар ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов томонидан киритилган ягона гол «Насаф»га кетма-кет иккинчи ғалабани келтирди – 1:0.

Шу тариқа, «Насаф» 6 очко билан ҳозирча 5-ўринга кўтарилган бўлса, «Бухоро» кетма-кет иккинчи мағлубиятдан кейин 3 очко билан қолди. 

Суперлига. 3-тур.
«Бухоро» - «Насаф» - 0:1

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Жалгасбай Сарсенов, Дамир Искендеров, Шоҳрух Қаюмов
Назоратчи: Равил Шаяхмитов
Комиссар: Қудрат Мадраимов
Гол: Ҳусниддин Алиқулов, 53.
«Бухоро»: 13.Никола Стошич, 7.Жасур Азимов, 10.Ҳумоюнмирзо Иминов, 15.Обид Жўрабоев, 16.Жасур Ҳасанов (11.Темур Исмоилов, 56), 17.Жамолиддин Убайдуллаев (9.Александр Касьян, 74), 22.Рўзимбой Аҳмедов, 25.Аббос Отахонов, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 77.Файзулло Жуманқўзиев (Соҳиб Муҳаммадиев, 80), 80.Фаррух Ибрагимов (88.Всеволод Нихаев, 46).
«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 9.Жавоҳир Сидиқов (30.Азиз Холмуродов, 80), 17.Суҳроб Нуруллоев (2.Алибек Давронов, 80), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 92.Умарбек Эшмуродов, 99.Азизбек Амонов.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар