17.03.2023 22:31
7599
Самвел Бабаян: «Мухлисларимиз мағлубиятга лойиқ эмасди»

«Навбаҳор» бош мураббийи Самвел Бабаян Суперлига 3-туридан ўрин олган «Пахтакор» (1:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Чемпионатдаги муҳим ўйинлардан бирини ўтказдик. Дуранг адолатли натижа бўларди. Камчиликда қолганимизга қарамай, ҳисобни тенглаштиришимиз мумкин эди. Йигитларга ачиндим. Мухлисларимиз бу мағлубиятга лойиқ эмасди. Улар уйдагидек муҳит яратиб беришди. Ҳаммаси олдинда. Қўшиб борамиз, бошқа йўл йўқ. Юқори мақсадлар қўйганмиз.

Остон Ўруновнинг захирага олиниши? У яхши ўйин кўрсатди, лекин мағлуб бўлаётганимизда янги кучни ташлашга қарор қилдик. 

Фарруҳ Икромовни? Унинг даражасига шубҳа йўқ. У энди жароҳатидан қутулди, ҳали тўлиқ спорт формасини тикламаган.

Қўрқиб ўйнадик? Марказий ўйиннинг илк дақиқасидаёқ қўпол хатодан кейин тўп ўтказиб юбордик. Бундай ҳолда ўйинга қайтиш осон эмас. Қайта олдик. 

Бугун потенциалимизнинг 70 фоизини ҳам кўрсата олмадик. Бу борада ишлаймиз.

Даврон Ҳошимовнинг четлатилиши? Ҳиссиётларини жиловлаши керак эди, аммо провокацияга учди», — дея Бабаяннинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар