17.03.2023 17:28
2580
Теглар
Европа лигаси чоракфиналига қуръа ташланди. «МЮ» яна Ла Лига клубига қарши, «Ювентус» «Спортинг» билан ўйнайди

УЕФАнинг Ньондаги қароргоҳида Европа лигаси чоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унга кўра, «Манчестер Юнайтед» кетма-кет учинчи плей-оффда ҳам испан клубига қарши ўйнайдиган бўлди – «Севилья». Тен Ҳаг шогирдлари бунгача «Барселона» ва «Бетис»ни турнирдан чиқариб юборганди. Гуруҳ босқичида эса «Реал Сосьедад»дан кейинги 2-ўринни эгаллаганди.

Турнир ғолиблигига яна бир даъвогар «Ювентус» эса «Спортинг» тўсиғидан ўтишга интилади. Португал клуби 1/8 финалда «Арсенал»ни турнирдан чиқариб юборди.

Яна икки жуфтликда «Байер» – «Юнион», «Фейеноорд» – «Рома» ўзаро тўқнаш келади.

Европа лигаси 1/4 финал жуфтликлари:
«Манчестер Юнайтед» – «Севилья»

«Ювентус» – «Спортинг»
«Байер» – «Юнион»
«Фейеноорд» – «Рома»

Яримфинал сеткаси қуйидагича кўриниш олган:
«Ювентус» / «Спортинг» – «Манчестер Юнайтед» / «Севилья»
«Фейеноорд» / «Рома» – «Байер» / «Юнион».

Маълумот учун, 1/4 финалнинг дастлабки ўйинлари 13 апрель, жавоб баҳслари 20 апрель куни ўтказилади. Яримфиналлар 11 май ва 18 май кунлари ўтади. Финал 31 май куни Будапештдаги «Пушкаш Арена»да бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар