17.03.2023 16:22
5835
Теглар
ЕЧЛ 1/4 финалига қуръа ташланди. «Манчестер Сити» - «Бавария», «Реал» «Челси»га қарши ўйнайди

УЕФАнинг Ньондаги қароргоҳида Чемпионлар лигаси чоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унга кўра, турнирнинг амалдаги ғолиби «Реал» яримфинал йўлланмаси учун «Челси»га қарши икки ўйиндан иборат баҳсда майдонга тушса, «Манчестер Сити»нинг «Бавария»га қарши ўйини финал олди финал дея таърифланмоқда.

ЕЧЛ 1/4 финал жуфтликлари:
«Реал» - «Челси»
«Интер» - «Бенфика»
«Манчестер Сити» - «Бавария»
«Наполи» - «Милан»

Шу тариқа, «Реал» - «Челси» ва «Манчестер Сити» - «Бавария» ўйини ғолиблари яримфиналда тўқнаш келса, «Милан» - «Наполи» ва  «Интер» - «Бенфика» баҳси ғолиблари ўзаро финал йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Маълумот учун, чоракфиналнинг дастлабки баҳслари 11-12 апрель, жавоб ўйинлари эса бир ҳафтадан кейин – 18-19 апрель кунлари бўлиб ўтади. Яримфинал биринчи ўйинлари 9-10 май, жавоб баҳслари 16-17 май, финал эса 10 июнь куни Истанбулда ўтиши белгиланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар