16.03.2023 18:25
4225
Про лига. «Динамо» Муборакда «Машъал»ни мағлуб этди, Кожо Жоэлдан дубль

Про лига 1-тури доирасида Муборакда ўтган «Машъал» ва «Динамо» ўртасидаги турнинг марказий ўйини якунига етди.

Унда Вадим Абрамов шогирдлари иккинчи бўлимдаги 8 дақиқа ичида киритган учта голи билан мавсумни ғалаба билан бошлади. Ганалик форвард Кожо Жоэль дублга эришган бўлса, Григалашвили ҳисобни йириклаштирди. Бўлим якунида мезбонлар Гиоргадзенинг голи билан ҳисобни қисқартиришди, холос – 1:3.

Шу тариқа, «Динамо» ҳозирча 3 очко ва +2 тўплар фарқи билан пешқадамга айланди. 

Про лига. 1-тур. 16 март
«МАШЪАЛ» - «ДИНАМО» - 1:3 

Голлар: Жоэл Кожо, 57 (0:1), Жоэл Кожо, 62 (0:2), Элгужа Григалашвили, 64 (0:3), Андро Гиоргадзе, 84 (1:3).

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар