«Наполи» Лоботка билан шартномани узайтирди
«Наполи» яримҳимоячи Станислав Лоботка билан узоқ муддатли шартнома имзолади.
28 ёшли словакиялик билан янги келишув 2027 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган. Шартномада уни яна бир йилга узайтириш банди ҳам бор.
Футболчининг неаполликлар билан амалдаги битими 2025 йилнинг ёзигача эди.
Лоботка бу мавсумда «Наполи» сафида барча турнирларда 34та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди ва яна 1та голга ассистентлик қилди.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар