«Лион» ҳавбеки Ауар Жазоир миллий жамоасида ўйнашга қарор қилди
«Лион» яримҳимоячиси Ҳуссам Ауар Жазоир миллий жамоасида ўйнашга қарор қилди.
24 ёшли футболчи «инстаграм» саҳифасига мағрибликлар либосидаги суратни жойлаштирди ва «Яшасин Жазоир» деб ёзди.
Ауар Лионда жазоирлик мигрантлар оиласида туғилган. У Франция ёшлар жамоасида ўйнаган, шунингдек, 2020 йилда катталар жамоасида 1та ўртоқлик баҳсида майдонга тушган.
Яримҳимоячи бу мавсум Лига 1да 10та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди ва яна 1та голга ассистентлик қилди.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар