15.03.2023 21:07
7459
Теглар
Про лига суперкамбэк билан старт олди: «Қўқон-1912» «Шўртан»га қарши 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлдан чиқарди, «Юниред»дан ғалабали дебют

Про лига 1-тури дастлабки ўйини «Шўртан» ва «Қўқон-1912» ўртасида Ғузорда ўтиб, суперкамбэк қайд этилди.

Суперлигага чиқишни мақсад қилган Даврон Файзиев шогирдлари 50-дақиқагача 3:0 натижаси билан ҳисобда олдинда бораётганига қарамай, сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди – 3:3. Ғузорликлар 53, 77 ва 84-дақиқадаги голлар эвазига мағлубиятдан қутулиб қолишди. Шу тариқа, ҳар икки жамоа мавсумни бир очко билан бошлади.

Самарқандда эса Про лига дебютанти «Юниред» Асомиддин Маматов томонидан пенальтидан киритилган ягона гол билан турнирни «Хоразм» устидан тарихий ғалаба билан бошлади – 1:0. Шу куни меҳмонлардан Сирож Мелиев пенальтидан фойдалана олмади – самарқандликлар дарвозабони Жаҳонгир Жалолов зарбани қайтарди. Шу тариқа, «Юниред» 3 очко билан ҳозирча пешқадамга айланиб олди.

Про лига. 1-тур
«Шўртан» - «Қўқон-1912» - 3:3

Голлар: Дониёр Исмоилов, 12 (0:1), Бобур Қосимов, 42 (0:2), Анвар Ҳожимирзаев, 50 (0:3), Аброр Саримсоқов, 53 (1:3), Зафар Полвонов, 77 (2:3), Шаҳбоз Нуриддинов, 84 пен (3:3).

«Юниред» - «Хоразм» - 1:0
Гол: Асомиддин Маматов 58 пенальтидан.
Фойдаланилмаган пенальти: Сирож Мелиев, 68 (дарвозабон).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар