Осиё кубоги U-20 иккинчи яримфинали доирасида Ўзбекистон ёшлар жамоаси Жанубий Кореяни мағлуб этиб, финалга йўлланма олди.
Равшан Ҳайдаров шогирдлари чоракфиналда бўлгани каби бу сафар ҳам 120 дақиқалик ўйинда иштирок этишди. Тўрт бўлимлик баҳсда ҳисоб очилмагач, бош ҳакам жамоаларни пенальтилар сериясига таклиф этди. Лотереяда эса жамоамиз дарвозабони Отабек Боймуродов қаҳрамонга айланди ва якунда Ўзбекистонни финалга олиб чиқди.
Финал 18 март, шанба куни «Бунёдкор» стадионида Ўзбекистон ва Ироқ ўртасида кечади. Ҳайдаров шогирдлари гуруҳ босқичида ироқликларни мағлуб этишганди.
Осиё кубоги U-20. Яримфинал
Ўзбекистон U20 – Жанубий Корея U20 – 0:0
Пенальтилар серияси: 3:1
Ўзбекистон U20: 21.Отабек Боймуродов, 3.Абдуқодир Ҳусанов, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Пўлатхўжа Холдорхонов (23.Асадбек Жўрабоев 21, 22.Шерзод Эсанов, 67), 8.Беҳруз Асқаров (11.Шаҳриёр Жабборов, 83), 10.Умарали Раҳмоналиев, 13.Зафармурод Абдирахматов, 14.Аббосбек Файзуллаев, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 17.Нодирбек Абдураззоқов (19.Шаҳзод Акрамов, 68), 20.Маҳмуджон Маҳамаджанов.
Жанубий Корея U20: 1.Ким Жон Хунг, 3.Хванг Ин Так, 4.Чой Сеок Хун, 5.Парк Хьюн Бин (22.Мун Сеунг Мин, 91), 7.Ким Йонг Хак (17.Ли Жун Санг, 106), 9.Ли Йонг Жун (18.Сунг Жинг Йонг, 60), 10.Баэ Жун Хо (2.Парк Чанг Ву, 53), 12.Чо Йонг Кванг (13.Ли Жун Жае, 91), 14.Канг Санг Йонг, 19.Ким Хи Сунг (11.Канг Сеунг Жин, 46), 20.Ким Жи Су.