Қозоғистон Премьер-лигаси. Абдухолиқов ва Умаровнинг голи «Ордабаси»ни пешқадамга айлантирди
Қозоғистон Премьер-лигаси 3-тури доирасидаги яна бир ўйинда ўзбекистонлик легионерлар учрашув қаҳрамонига айланишди.
Чимкентда ўтган «Ордабаси» ва «Жетису» ўртасидаги баҳсда мезбонлар Бобур Абдухолиқов ва Шаҳбоз Умаровнинг голи эвазига ғалаба қозонди – 2:0.
Шу тариқа, «Ордабаси» 3 ўйинда 9 очко жамғариб, тўплар нисбатига кўра «Тобол»ни ортда қолдирган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. Бобур ва Шаҳбоз ўтган 3 турда ўз ҳисобларига 2тадан гол ёзиб қўйишди.
ҚПЛ. 3-тур
«Ордабаси» – «Жетису» - 2:0
Голлар: Бобур Абдухолиқов 17, Шаҳбоз Умаров 35.
«Ордабаси»: Сейсен, Тагиберген, Суюмбаев, Умаров, Исламхан, Петрович, Ерланов, Малий, Мбожи, Абдухолиқов, Да Круз.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар